Ўзбекистон бозорларидаги гўшт нархи эълон қилинди
Жамият
−
22 Август 2019
33400Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида 2019 йил 20 август куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди.
Мол гўшти (лахм гўштидан ташқари) 32 минг сўмдан 53 минг сўмгача (кг) Кузатув натижасига кўра, 1 килограмм мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори”да қайд этилган. (32 минг сўм) Мол гўштининг максимал нархлари эса Самарқанд шаҳрининг “Темирйўл деҳқон бозори” ва “Дамариқ деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да кузатилди. (53 минг сўм) Қўй гўшти 33 минг сўмдан 58 минг сўмгача (кг) Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да 33 минг сўмдан рўйхатга олинган.
Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”да 58 минг сўмдан кузатилди.
LiveБарчаси