Ҳужжатларини кўрсатмаган ҳайдовчи билан тортишган ЙПХ ходимига чора кўрилиши мумкин

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ инспектори ва фуқаро ўртасида тортишув акс этган видеолавҳа тарқалди. ЙҲХББ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 4 май куни содир бўлган. 

ЙПХ инспектори О.О. М-39 автомобиль йўлининг 1119 километирида жойлашган “Омон Қўтон” ЙПХ масканида ҳизмат олиб бораётган вақтда Lada Vesta русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузгани учун тўхтатилиб, ундан ҳужжатларини тақдим қилиши сўралганида ҳайдовчи ЙПХ инспекторига ҳужжатларни тақдим қилмаган.

Ходим ва ҳайдовчи ўртасидаги тўлиқ мулоқот инспекторнинг “Body camera”сида қайд этилган.

ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги мулоқот юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви тайинлангани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

648

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг