Ҳусийлар Қизил денгизда қайси давлатларнинг кемасига ҳужум қилмаслигини очиқлади

Олам

image

Ямандаги ҳусийлар Қизил денгиздаги Россия, Хитой ёки Германия кемаларига ҳужум қилиш ниятида эмас. Бу ҳақда ҳаракатнинг Сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад ал-Бахитий RTL ва NTV телеканалларига берган интервьюсида маълум қилди. 

"Хитой ва Россия кемалари бизнинг эътиборимизда эмас. Уларни худди Германия кемалари каби нишонга олмаймиз", дейди у.

Ҳусийлар вакилининг сўзларига кўра, бу Исроил билан алоқадор бўлмаган барча кемаларга ҳам тегишли.

NTV телеканалига кўра, АҚШ ва Британиянинг Яманга зарбасидан сўнг ҳусийлар ҳарбий ҳаракатларини кенгайтиришини эълон қилган. Бахитийнинг айтишича, бундан ҳарбий кемалар ҳам четда қолмайди.

“Бизнинг ҳарбий амалиётларимиз Ғазодаги геноцид тўхтагунча ва аҳоли озиқ-овқат, дори-дармон ва ёқилғи олгунича давом этади. Бизнинг мақсадимиз юк кемаларини чўктириш эмас, балки компаниялар учун иқтисодий харажатларни ошириш ва уларнинг қонли йўлини ўзгартиришдир”, дейди ал-Бахитий.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳусийлар янглишиб, Панама байроғи остида Россия нефтини олиб кетаётган танкерни нишонга олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг