Ҳусийлар Қизил денгизда АҚШ ва Британия кемаларига ҳужум қилди
Олам
−
06 Февраль
6639Ямандаги ҳусийлар Қизил денгизда Америка Қўшма Штатлари ва Буюк Британиянинг кемаларига ҳужум қилди. Бу ҳақда ҳаракатнинг ҳарбий вакили Яҳё Сария маълум қилди.
“Қизил денгизда иккита ҳарбий операция ўтказилди, улардан биринчиси Американинг Star Nasia кемасига, иккинчиси Британиянинг Morning Tide кемасига қарши қаратилди”, дейди у.
Сариянинг айтишича, иккала кема ҳам кемага қарши ракеталар билан "тўғридан тўғри ва аниқ" урилган. Унинг сўзларига кўра, ҳусийлар “тажовузга жавоб беришнинг қонуний ҳуқуқи доирасида Қизил ва Араб денгизларидаги барча Америка ва Британия нишонларига қарши такомиллаштирилган ҳарбий амалиётлар ўтказади”.
Бирлашган Қироллик денгиз савдоси операциялари маркази ҳам Яманнинг Ходейда портидан 57 денгиз миляси узоқликда кемаларга ҳужум бўлганини тасдиқлади. Кема кузатув хизмати маълумотларига кўра, Маршалл ороллари байроғини кўтарган Star Nasia юк ташувчи кемаси 1 январь куни Американинг Норфольк портидан Ҳиндистоннинг Вишакхапатнам шаҳрига жўнаб кетган. Кема охирги марта Адан кўрфазидан ўз жойлашуви ҳақида маълумот узатган. Morning Tide юк кемаси эса Барбадос байроғи остида 28 январь куни Болгариянинг Варна шаҳридан жўнаб кетган. У йўл олган порт ҳақида маълумот хизмат веб-сайтида мавжуд эмас. Кема 3 февраль куни кема Сувайш канали орқали Қизил денгизга ўтган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 февраль куни АҚШ ҳарбийлари ҳусийларнинг Яманда жойлашган иккита ҳарбий-денгиз дронини ўққа тутганди.