Ҳусановнинг “Кристал Пэлас”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Спорт

image
Кеча, 13 май куни Англия Премьер-лигасининг 31-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда “Манчестер Сити” ўз майдонида “Кристал Пэлас”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсда Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Манчестер шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар сафида Антуан Семеньо (32-дақиқа), Омар Мармуш (40-дақиқа) ва Савиньо (84-дақиқа) гол урди.

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Фил Фоден ушбу баҳсда иккита голли узатмани амалга оширди. Шу тариқа, 25 ёшли футболчи Англия Премьер-лигасидаги 223 ўйинда 101 та самарали ҳаракат (68 та гол ва 33 та ассист) қайд этди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ушбу баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. “Sofascore” порталининг талқинига кўра, Ҳусановнинг ўйиндаги ҳаракатлари 7,3 баллга лойиқ кўрилди.

Ушбу ғалабадан сўнг, “Манчестер Сити” очколар сонини 77 тага етказди ва чемпионат пешқадами “Арсенал”дан икки тур қолганида 2 очко ортда бормоқда.

Кейинги турда “шаҳарликлар” жорий йилнинг 19 май куни сафарда “Бормунт”га қарши майдонга тушади.

Мақола муаллифи

Теглар

Премьер-лига “Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг