Ҳусановнинг “Фулҳем”га қарши ўйини қандай баҳоланди?
Спорт
−
12 Февраль 14857 1 дақиқа
Кеча, 11 февраль куни “Манчестер Сити” жамоаси Англия Премьер-лигаси 26-тури доирасида “Фулҳем”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилди.
Дастлаб, учрашувнинг 24-дақиқасида мезбонлар сафидан Антуан Семеньо ҳисобни очди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, 30-дақиқада Нико О’Рейли ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 39-дақиқада эса Холанд ҳисобни йириклаштирди.
Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушди. Шундан сўнг “шаҳарликлар” ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Шу тариқа, “Манчестер Сити” ўз майдонида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.
“Sofascore” портали талқинига кўра, захирадан майдонга тушган Ҳусановнинг ўйиндаги ҳаракатлари 6,9 балл билан баҳоланди.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 53 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ундан юқорида эса Лондоннинг “Арсенал” жамоаси бормоқда. “Тўпчилар” ҳисобида 56 очко мавжуд.
Live
Барчаси