Ҳусановни алдаб ўтиб кетиш жуда қийин – “Cити” футболчиси

Спорт

image

Кеча, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Брентфорд”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мазкур учрашувдан сўнг “Cити”нинг 18 ёшли ҳужумчиси Дивайн Мукаса ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.

“Ҳусановни алдаб ўтиб кетиш жуда қийин. У “Брентфорд” юзага келтирмоқчи бўлган барча хавфни бартараф этди. Бу ишни яхши уддалади, унга бунинг учун алоҳида раҳмат”, дейди Дивайн Мукаса.

Мазкур учрашувда Дивайн Мукаса асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ ўйин майдонда ҳаракат қилди. Ҳусанов эса жорий йилнинг 26 ноябрь куни Чемпионлар лигаси доирасида “Байер Леверкузен”га қарши ўйиндан сўнг илк бор асосий таркибда майдонга тушди.  

“Брентфорд”га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. У учрашувнинг 16-дақиқасида сариқ карточка олганига қарамай, майдондаги энг фаол ва ишончли футболчилардан бири бўлди. Sofascore портали ўзбекистонлик ҳимоячининг ўйинини 7,2 балл билан баҳолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Husanov Angliya Liga kubogi Citi

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар