Ҳусанов майдонга тушмаган ўйинда “Манчестер Сити” “Реал”га ютқазди
Спорт
−
12 Февраль 2025 13524 1 дақиқа
Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи дастлабки ўйинидан ўрин олган баҳсда “Манчестер Сити” ўз уйида “Реал”ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Учрашувда дастлаб, 19-дақиқада Эрлинг Холанд мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи таймнинг 60-дақиқасида Килиан Мбаппе ҳисобни тенглаштирди. 78-дақиқада Себальос ўз жарима майдончаси ичида Фоденни йиқитди ва пенальти белгиланди. 80-дақиқада Холанд пенальтини голга айлантирди ва ўз номига дублни расмийлаштирди. Захирадан ўйинга қўшилган Браим Диас 86-дақиқада ҳисобни яна бир бор тенглаштирди. 90+3-дақиқада Беллингем мадридликлар фойдасига 3-голни киритди.
Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов бу ўйинда захира ўриндиғида қолдирилди.
Маълумот ўрнида, жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 20 февралга ўтар кечаси “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.
Live
БарчасиМен диктаторман – Трамп
10:14