Ҳусанов Англия кубоги рамзий жамоасига киритилди

Спорт

image

Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов Англия кубоги 1/16 финали расмзий терма жамоага киритилди. Бу ҳақда “Sofascore” хабар берди

Нашр томонидан тузилган рамзий жамоага кўра, ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов 7.8 балга лойиқ кўрилди. Ушбу жамоадан Морган Рожерс, Деян Кулусевски, Жо Уиллок каби АПЛнинг таниқли футболчилари ўрин олди. Энг юқори бални “Ипсвич” футболчиси Жо Кларк олди. У 9.8 балга лойиқ кўрилди.

 Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни бўлиб ўтган Англия кубоги 1/16 финал босқичидан ўрин олган “Лейтон” - “Манчестер Сити” ўртасидаги ўйиннинг 56-дақиқасида захирадан баҳсга қўшилган Абдуқодир Ҳусанов гол уриб, ҳисобни тенглаштирганди.

Маълумот ўрнида, Ҳусанов ҳозирга қадар “Манчестер Сити” таркибида 2 та ўйин ўтказди ва 1 та гол урди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2029 йилга қадар амал қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Абдуқодир Ҳусанов Англия кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг