Ҳумоюн Тўхтамуродов озодликка чиқди (видео)
Спорт
−
27 Февраль
14384Ўтган йилнинг 27 ноябрь санасида Республика бўйлаб ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” тезкор тадбирлари доирасида ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов ҳам ушланганди. У Қўқон шаҳрида икки нафар шахсга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинганликда айбланаётганди.
Маълум бўлишича, спортчи озодликка чиққан. Кеча, 26 февраль куни Тўхтамуродов ўз Instagram саҳифасида пост қолдирди, бугун, 27 февраль куни эса у ўз саҳифасида жонли эфир қилиб, кузатувчилари билан суҳбатлашди.
“Мени ҳеч қандай жиноятчи гуруҳлар, қонунбузарлар билан алоқам йўқ! ОАВда мен ҳақимда айтилган гумонларнинг барчаси асоссиз! Янги Ўзбекистонда қонун устувор! Бу юрт нон-сувини, меҳрини ичиб яшаган ҳар бир инсон бу юрт қонунларига ҳам амал қилиб яшаши шарт!”, дейди Тўхтамуродов ўз постида.
Қайд этиш жоиз, Тўхтамуродовга Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми билан 3 ойлик қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланганди. Ҳозирча тегишли идоралар спортчини расман озодликка чиқарилгани ҳақида расмий маълумот бермади. Ҳисоб-китобларга таянадиган бўлсак, спортчига тайинланган 3 ойлик қамоқ жазоси муддати тугаган.
Эслатиб ўтамиз, декабрь ойида спортчининг очиқда юрганлиги ҳақидаги миш-мишлар рад этилганди.
“Бу ердаги ҳар бир дақиқамда ўзим учун тегишли хулосаларни чиқаряпман. Бундан кейин салбий ҳолатлар қайтарилмайди”, деганди Тўхтамуродов.
LiveБарчаси