“Ҳумо”ни халқаро ҳисоб-китобларда ҳам фойдаланиш мумкин бўлади

Жамият

image

28 март куни Марказий банк ва MasterCard Europe ўртасида чора-тадбирлар протоколи имзоланди, дея хабар берди Марказий банк.

Ҳужжатда “Ҳумо” тўлов тизими тармоғида тўлов воситаларини қабул қилиш соҳаси ва инфратузилмасини ривожлантириш, яратилган тўлов инфратузилмасида MasterCard карталарининг фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилган.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг халқаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда MasterCard тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда “Ҳумо” тўлов карталари имкониятларини кенгайтириш истагини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг охирида Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов “Ҳумо” тўлов тизими 2019 йил январь-февраль ойларида ишга тушиши ҳақида маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳумо MasterCard Europe

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар