Ҳукумат нархларни барқарор ушлаб туриш бўйича қарор қабул қилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Озиқ-овқат хавфсизлиги ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (кейинги ўринларда — “Ўздавзахира” қўмитаси) “Ўздонмаҳсулот” АК ва хусусий корхоналар билан биргаликда 2022 йил апрель — июль ойларида Қозоғистон Республикасидан 100 минг тонна 3-синф буғдойини (бир қисми ун) мақбул нархларда импорт қилиш бўйича таклифига розилик берилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, Қозоғистон Республикасининг “Продовольственная контрактная корпорация” миллий компанияси акциядорлик жамияти ва буғдой (ун) экспорт қилувчи бошқа корхоналари билан Ўзбекистон Республикасига 100 минг тонна буғдойни (бир қисми ун) мақбул нархларда импорт қилиш бўйича келишувга эришишни таъминлаши белгиланди.

Бунда, “Ўздавзахира” қўмитаси томонидан Қозоғистон Республикасининг “Продовольственная контрактная корпорация” миллий компанияси акциядорлик жамияти ва буғдойни экспорт қилувчи бошқа корхоналаридан 2022 йил апрель — июль ойларида 100 минг тонна 3-синф буғдойни (бир қисми ун) етказиб бериш бўйича импорт шартномалари имзоланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги импорт қилинган буғдой (ун)ни сақлаш харажатларини қоплашга амалдаги меъёрлар доирасида маблағ ажратилишини таъминлайди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ички ва ташқи бозорлардаги вазиятдан келиб чиқиб, мазкур қарор доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан яна 500 минг тонна буғдойни импорт қилиш зарурати юзасидан асослантирилган таклиф киритади.

Қарорга мувофиқ ажратиладиган маблағлар “Ўздавзахира” қўмитасига тўғридан-тўғри фоизсиз ссуда шаклида, буғдой (ун) ва ўсимлик ёғи импорт қилувчи хусусий тадбиркорлик субъектларига Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 7 октябрдаги қарорида белгиланган шартларда ажратилади.

“Ўздавзахира” қўмитаси:

“Ўздонмаҳсулот” АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда импорт қилинган буғдой (ун) ҳамда ўсимлик ёғини омборхоналарда сифатли сақланишини;

импорт қилинган буғдой (ун) ва ўсимлик ёғини сотишдан тушган маблағлар ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилишини таъминлайди.

Импорт қилинган буғдой (ун) ва ўсимлик ёғи ҳажмлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг таклифлари асосида биржа савдолари орқали сотилиши белгилаб қўйилди.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 7 октябрдаги қарори доирасида ажратилган имтиёзли кредитларни қайтариш муддати 2022 йил 31 декабрига қадар узайтирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг