Ҳукумат биносида қуёш электр станцияси ишга туширилди
Жамият
−
11 Ноябрь 2022
6058Вазирлар Маҳкамаси биносида қуввати 630 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу қуёш фотоэлектр станцияси йилига 1,1 млн кВт-соатдан зиёд электр энергияси ишлаб чиқаради.
Макур станция Вазирлар Маҳкамаси биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди.
Бундан ташқари станция эҳтиёжидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқларига узатиш имкониятига ҳам эга.
Станция Президент раислигида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023