Ҳудудларга 1000 та тез тиббий ёрдам машинаси етказилади — Президент
Жамият
−
19 Май 2021
3417Кеча, 18 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маълум қилинишича, йиғилишда давлат раҳбари мутасаддиларга 1 октябрга қадар ҳудудларга 1000 та “Volkswagen Caddy” русумли тез тиббий ёрдам машинасини етказиш бўйича топшириқ берган.
“Соғлиқни сақлаш тизимига ҳар йили бир неча триллионлаб маблағ ажратилади, халқаро кредитлар жалб қилинади. Ушбу маблағлар самарасини ҳам аҳоли, ҳам давлат сезадиган тизим яратишимиз керак”, дейди Президент.
Қайд этилишича, бунинг учун ҳудудлар ва касалликлар кесимида сифат, миқдор кўрсаткичларини белгилаш, тажриба тариқасида уларни баҳолаш тизимини, энг аввало, онкология ва гематология йўналишларида жорий этиш вазифаси қўйилган.
Таъкидлаш жоиз, ҳозирда ҳудудларда 850 та хизмат муддатини ўтаган Damas (8 йилдан ошган) тез тиббий ёрдам машинаси мавжуд, аҳоли сонидан келиб чиқиб яна 170 та янги тез тиббий ёрдам машинасига эҳтиёж бор.
LiveБарчаси