Ҳозиргача гендер тенгликни қабул қилолмаётганлар бор – Норбоева
Жамият
−
13 Ноябрь 2020
4544Ўзбекистонда эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилигини қабул қилолмаётганлар ҳамон сақланиб қоляпти. Бу ҳақда кеча, 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ташаббуси билан мамлакатда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасида олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжуманида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева айтиб ўтди.
QALAMPIR.UZ мухбирининг аёлларга тенг имкониятлар берилиши билан бирга бу ҳуқуқлар уларнинг мажбуриятлари соясида қолаётгани, бундан ташқари давлат ташкилотларида ишлайдиган эркак ходимларнинг орасида ҳали ҳам гендер тенгликни тан олмаётганлар борлиги ҳақидаги саволига Танзила Норбоева шундай жавоб қайтарди:
“Ҳақиқатан гендер тенгликни қабул қилмаслик бор. Шу сабабдан, қолганлар гендер тенгликни қабул қилишини таъминлаш учун Гендер комиссияси Сенат раиси раҳбарлигида ташкил этилди. Ҳамма айнан шу масалага муносабатини миясида шакллантириши, дунёқарашини ўзгартириши учун ҳам комиссия тузилган. Ҳозир ҳар бир вазир ўзига гендер тенглиги масаласи билан шуғулланадиган ўринбосарини белгилаб қўйган. Гендер бўйича ўринбосарлар албатта аёл бўлши шарт эмас, балки, эркак киши бўлса ҳам бўлади” дейди Сенат Раиси.
У сўзида давом этар экан, гендер дегани фақат аёл дегани эмаслиги, балки аёл ва эркакка тенг имкониятлар берилиши демакдир дея таъкидлади.
“Бу борада Олий таълим вазирлиги маслаҳат кенгашлари тузишни биринчи бўлиб амалга оширди. Ҳозирги кунда эса бутун тизим бўйича маслаҳат кенгашлари бор. Бироз вақт кутамиз ва биз секин-секин ўрганишни бошлаймиз. Маслаҳат кенгаши аёл ва эркакка маошни қанчалик тенг тўлаяпти, аёлларни қўллаб қувватлаяпти, тизимда қийналган аёлларга қанчалик ёрдам беряпти, тенглик борми йўқми айнан шуларни ўрганамиз. Сенатдаги Гендер қўмита айнан шу масалаларни ўрганишни бошлайди ва парламент назорати тартибида, ижро органлари раҳбарларини хисоботини эшитамиз” дейди Танзила Норбоева.
Сенат раиси сўзи сўнггида гендер тенглиги масаласида бирор чора кўрилиши керак бўлса, давлат раҳбарига тегишли тавсиялар бериб борилишини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь