Ҳозир мутлақо бошқа Афғонистон билан муомала қиляпмиз – Комилов

Жамият

image

Қирқ йиллик уруш сабабли Афғонистонда кўплаб муаммолар тўпланиб қолган, аммо бугун ушбу муаммоларни ҳал этишга тайёр бўлган янги давлат борпо қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат  масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бугун, 26 июль куни Тошкентда ўтган “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги халқаро конференция сўнгида айтиб ўтди. 

“Биз ҳозир мутлақо бошқа Афғонистон билан муомала қилмоқдамиз. Тошкент конференциясида барча томонлар билан бирга мана шу янги Афғонистонга қандай ёрдам бериш, қай тариқа янги лойиҳаларни амалга ошириш мумкин, деган саволлар атрофида фикр алмашдик”, дейди Комилов.

Унинг қайд этишича, анжуман иштирокчилари Афғонистон муаммоси ва уни ҳал қилишда Ўзбекистоннинг ролига жуда юқори баҳо берди. Комилов сўзида давом этаркан, Афғонистон муваққаьт ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақийнинг сўзларидан иқтибос келтириб, шундай дейди:

“Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий “Мен бу ерда муҳокама қилинган барча масалалар, саволларни ва ҳатто шикоятларни ҳам ёзиб бораяпман. Кобулга қайтишим билан ушбу масалалар ҳукумат томонидан муҳокама қулинади ва биз бу борада умумий тил топишга ҳаракат қиламиз”, дея таъкидлади.

Ўйлашимча, шунинг ўзи ҳам томонлар ўртасида ўзаро ишонч юзага келиши ва ривожланиши учун катта қадамдир.

Албатта, бу Афғонистон бўйича Тошкентда ўтказилган биринчи конференция эмас. Бунгача ўтказилган конференцияларнинг ҳам ўз кун тартиби бўлган. Бугунги анжуман кун тартиби эса мутлақо янгича мазмун касб этди. Жумладан, Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи  Амирхон Муттакий конференцияда икки марта сўзга чиқди, кутилмаган ва долзарб саволларга жавоб қайтарди, Афғонистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга тайёр эканини маълум қилди”. 

Комиловнинг фикрича, Афғонистон бўйича навбатдаги Тошкент конференцияси олдингиларидан тубдан фарқ қилган. Анжуманда янги Афғонистонни қуриш модели муҳокама қилинган. Бу Афғонистон учун ҳам, Ўзбекистон учун ҳам, халқаро ҳамжамият учун ҳам жуда катта муваффақият бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулазиз Комилов

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг