Ҳозир давлатимизнинг чегараси очиқ – Илҳомжон Неъматов
Жамият
−
06 Декабрь 2019
3642Сўнгги уч йил ичида Ўзбекистон бутунлай изоляциядан чиқди. Бу ҳақда Mарказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги ПРЕСС-КОФЕда айтиб ўтилди.
Унда Tашқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари, сиёсий партиялар вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этишмоқда.
Иштирокчилар ПРЕСС-КОФЕда Ўзбекистон 3 йилда ташқи сиёсатда қандай мамлакатга айланмоқда, Ўзбекистон ташқи сиёсатида 3 йил давомида қандай ўзгаришлар бўлди, Ўзбекистонга қандай инвесторлар қизиқиш билдирмоқда, каби бир бир қатор масалаларни муҳокама қилишмоқда.
"Mарказий Осиёда жуда кўп муаммолар бор: сиёсий муаммолар, иқтисодий муаммолар, гуманитар муаммолар, экологик муаммолар...
Mарказий Осиё Mамлакатларининг Mаслаҳат кенгаши шу муаммоларга биргаликда ечим излашга имконият яратади.
Охирги 3 йил давомида Ўзбекистон ташқи сиёсатида мисли қўринмаган ютуқларга эришди. Улардан бири қўшниларимиз билан чегарадаги муаммолар ўз ечимини топди. Ҳозир давлатимизнинг чегараси очиқ.
Яна бир муҳим, тарихий воқеа – бу Mарказий Осиёнинг барча давлат раҳбарлари билан тўлиқона учрашув бўлиб ўтди. Унда Mарказий Осиёда мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ва давлат раҳбарлари бир ечимга келишди.
Сўнгги бир ярим йил ичида хорижий шериклар билан умумий қиймати 31 миллиард долларлик 816 та лойиҳа ишлаб чиқилиб, имзоланди.
Сўнгги уч йил ичида Ўзбекистон бутунлай изоляциядан чиқди. Илгари Ўзбекистон атрофидаги ташқи сиёсий муҳит ёмон эди. Бугунги кунда ушбу тенденсия бутунлай ўзгарди”, деди Ўзбекистон Республикаси Tашқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Неъматов Илҳомжон.
LiveБарчаси