Давлат бюджетига ҳомиладор аёллар учун қўшимча қиритиш таклиф қилинди
Жамият
−
24 Ноябрь 2021
9125Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа ходим давлат ёки нодавлат ташкилотда ишлашидан қатъи назар кафолатли равишда давлат томонидан тўланиши лозим. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Вафоев ёзмоқда.
Депутатнинг қайд этишича, пандемиядан кейинги тикланиш даврида Давлат бюджети лойиҳасининг ижтимоий йўналтирилганлигининг аҳамияти жуда юқори.
“Мамлакатда пандемия шароитида иқтисодиётни тиклаш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий соҳага ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни Халқ демократик партияси фракцияси ижобий баҳолайди ва бюджет лойиҳасини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Шу билан бирга, қатор масалаларга эътибор қаратиш лозим, деб ҳисоблайди”, дейди депутат Вафоев.
У бугунги кунда бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси давлат томонидан тўланаётганига тўхталиб, нодавлат ташкилотларда бундай нафақа иш берувчилар томонидан тўланиши белгиланган бўлса-да, амалда аксарият иш берувчилар ходимлар, аёллар, оналар олдидаги бу мажбуриятни бажармаётганига эътибор қаратган.
“Бу нобюджет соҳадаги иш берувчилар томонидан аёлларни ишга қабул қилмасликка (айниқса, ҳомиладорлик даврида) ва аёлларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқининг чекланишига сабаб бўлмоқда. Шу билан биргаликда, иш билан банд бўлмаган аёлларга ушбу нафақалар тўланмайди. Мазкур ҳолатлар кенг жамоатчиликнинг савол ва мулоҳазаларига сабаб бўлмоқда.
Фракциямиз фикрича, барча аёллар учун ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа ходим давлат ёки нодавлат ташкилотда ишлашидан қатъи назар кафолатли равишда давлат томонидан тўланиши лозим. Буни амалга оширишнинг энг ишончли ва мақбул йўли нафақанинг давлат томонидан тўланиши ҳисобланади”, дейди депутат.
Улуғбек Вафоев сўзи якунида Халқ демократик партияси депутатлари ҳукуматга шундай таклиф билан чиққанини қўшимча қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь