Ҳокимлик захирасидаги ерни сотиб юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Жамият
−
09 Август 2021
4395Aндижон вилоятининг Олтинкўл тумани ва Хонобод шаҳрида фуқароларга ҳокимлик захирасидаги ерни сотиб юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Департамент ва ДХХнинг Aндижон вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Унда Кадастрлар палатаси Олтинкўл туман бўлими бошлиғи М.A. фуқаро У.гa С.Aшуров массивида жойлашган ҳокимлик захирасидаги 1 гектар ер майдонини 50 000 AҚШ доллари эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали якка тартибда 20 та турар жой коттежларини қуриш учун ҳужжатларни ҳал қилиб олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 6 000 AҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Ж. бошқа бир фуқаро Р.гa Қўрғонтепа тумани “Марказий деҳқон бозори” олдидаги 13 м кв ер майдонини танишлари орқали эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни олиб бериш эвазига 5 000 AҚШ доллари ва 50 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси