Ҳокимлик ерини сотмоқчи бўлган гвардия ходими ушланди (видео)
3-саҳифа
−
28 Февраль 2023
6325Самарқанд вилояти Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси Иштихон туманлараро қўриқлаш бўлимида қоровул лавозимида ишловчи шахс ўзининг қариндошидан 100 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Миллий Гвардиянинг Иштихон туманлараро қўриқлаш бўлимида хизмат қилувчи қоровул муқаддам ҳокимлик томонидан боғдорчилик қилиш учун берилган 70 сотих ер майдонини харидорга 175 минг АҚШ долларига сотишга келишган. Олдиндан 100 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланган.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади Давлат хавфсизлик хизмати хабарида.
LiveБарчаси