Ҳокимларнинг кўзига балодек кўринишингиз керак – Президент Икромов ва Қосимовни танқид қилди

Жамият

image

2021 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда бор-йўғи 27 мингта янги тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олинган. Бугун, 8 апрель куни Президент раислигида ўтаётган Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга бағишланган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев макур ҳолатни танқид қилиб, Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов ва Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Дилмурод Қосимовга эътироз билдирди. 

“Жорий йил биринчи чоракда 27 мингта янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Агар Қосимов ва Икромов қаттиқроқ ишлаганда, бу 27 минг 50 минг бўлар эди”, дейди Президент. 

У сўзида давом этиб, Қосимов ва Икромовга юзланаркан, улардан кўп нарсаларни кутаётганини урғулайди. 

“Қандай фармон, қандай қарор қабул қилиш керакки, биринчи чоракда 27 минг эмас, 50 бўлиши учун. Нимага? Одамлар ўтган йилдан қийналиб чиқди. Шуни инобатга олиб, шароитимиздан келиб чиқиб, имкони бор ёрдамни кўрсатдик”. 

Президент Бизнес омбудсман ва Савдо-саноат палатаси ҳокимларга хушомад қилишдан узоқ бўлиши кераклиги ҳақида гапирди. 

“Сизлар ҳокимга хушомад қиладиган ташкилот эмассизлар. Ҳар куни ҳокимларнинг кўзига балодек кўринадиган ташкилот бўлишингиз керак. “Бўлмаяпти, мана бу ерда электр йўқ, мана бу ерда кредит йўқ, мана бу ерда солиқчи қийнаб юборди, мана бу ерда газ йўқ, йўл йўқ, инфратузилма йўқ, мана, бўш ер турибди, шуни беринг, ҳоким”, деб ёзсин. Сизлар менга ёзинглар. Сизларда шундай ваколат бор-ку. Қани бу ваколат? Мен индамасам мана шу 27 минг қолиб кетади. Келгуси чоракда 15 га, кейингисида 10 га тушади. Яна эски тос – эски ҳаммом бўлади”, дейди Президент. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

635

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг