Ҳокимларга ташқи миграция масаласида янги вазифа юклатиляпти
Жамият
−
14 Сентябрь 2020
4346Эндиликда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиаллари умумий раҳбарлик ҳокимларга юклатилади. Ҳокимлар филиалларга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлайди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан бугун, 14 сентябрь куни имзоланган “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда айтилган.
Қарор билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиаллари раҳбарлари бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёрдамчилари ҳисобланади.
Ҳокимликлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳудудий филиалларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда фаолиятига малакали мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўради.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига қуйидаги ҳуқуқлар берилмоқда:
• хорижий иш берувчилар ва уларнинг вакиллари билан бевосита келишувлар тузиш ҳамда тузилган келишувларга асосан фуқароларни ишга юбориш;
• хорижий мамлакатларнинг ҳудудий миграция ва бошқа давлат органлари билан алоқалар ўрнатиш ва музокаралар ўтказиш, хориждаги ватандошлар ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
• хорижий (халқаро) молия институтлари миграция соҳасини ривожлантиришга ажратиладиган грантларини жалб қилиш.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь