Ҳокимлар қандай автомобилда юради?
Бу қизиқ
−
24 Декабрь 2019
60046Вилоятлар ҳокимлари ўртасида ўтказган сўровномамизни давом эттирамиз. Бу сафарги саволимиз ҳокимлар қандай маркали автомобилда юриши юзасидан бўлди.
Андижон вилоят ҳокими, Шуҳратбек Абдураҳмонов:
— Toyota Prado. Бу вилоятнинг обрўси, қолаверса менинг машинам эмас. Уни давлат берган
Ғофур Мирзаев, Сирдарё вилояти ҳокими:
— Давлат берган машинасида юрамиз. Toyota Prado
Зойир Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими:
— Infiniti машинаси. Йўл танламас машина. Қашқадарё йўлларига мос. Мерос бўлиб қолган. Шуни минамизда.
Фарҳод Эрманов, Хоразм вилояти ҳокими:
— Давлат берган машинада юраман. Toyota Prado
Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилояти ҳокими:
— Toyota машинаси
Тўра Боболов, Сурхондарё вилояти ҳокими:
— Давлат берган машинада юраман. Маркасини тушунмайман тўғриси
Қобул Турсунов, Навоий вилояти ҳокими:
— Бошқа вилоят ҳокимлари сингари – Toyota
Хайрулло Бозоров, Наманган вилояти ҳокими:
— Toyota Prado
Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев эса шу ва бошқа саволларимизга жавоб беришни хоҳламади. Ҳокимнинг жавоб беришдан бош тортиш сабаби эса ҳалигача номаълум.
LiveБарчаси