Ҳоким ўринбосарининг вафоти бўйича тафсилотлар очиқланди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокими ўринбосари Умиджон Жумагалдиевнинг бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Хоразм вилояти прокуратураси ҳоким ўринбосарининг вафоти бўйича маълумот берди.

Аниқланишича, кеча, 17 март куни соат 01:30 ларда Гурлан тумани ҳокимининг ўринбосари Умиджон Жумагалдиев Nexia 3 русумли хизмат автомашинасида Урганч тумани томон ҳаракатланаётган пайтида бир йўналишда келаётган юк машинасининг орқа ўнг ғилдирагига урилиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга бориб урилган.

Умиджон Жумагалдиев олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Йўл–транспорт ҳодисаси юзасидан суд-тиббий, суд-автотехника ва суд-трасологик экспертизалари тайинланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Маълумот ўрнида, Умиджон Жумагалдиев 1990 йилда Гурлан тумани Хазорасп қишлоғида туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2021 йилда туман ҳокими ўринбосари этиб тайинланган.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг