Ҳоким ўринбосари Самарқанд вилояти ХТБ бошлиғи бўлди
Жамият
−
21 Декабрь 2020
9342Самарқанд вилояти ҳокимлигида Эркинжон Турдимов раҳбарлигида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев ҳам иштирок этаётган йиғилишда вилоят халқ таълими бошқармасига раҳбар тайинланди.
Зебинисо Нурмамадовна Шодиева — Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Зебинисо Шодиева айни пайтга қадар Самарқанд тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.