Ҳисоб палатаси ходимларига ойлик устамалар белгиланди
Жамият
−
20 Сентябрь 2019
5282Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5147-сон фармонида 4-банд (Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимларининг чекланган сони 81 нафар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб юритилади) ходимларининг сони 33 нафар миқдорда белгилансин) қуйидаги таҳрирда баён этилди:
• “4. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бошқарув ходимларининг умумий сони 81 нафар миқдорда белгилансин”.
Қуйидаги мазмундаги 5-1-банд билан тўлдирилди:
• “5-1. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимларига лавозим маошларига нисбатан қуйидаги коэффициентлар қўлланилган ҳолда ҳар ойлик устамалар белгилансин:
• қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритиладиган алоҳида меҳнат шароитлари учун 0,2 миқдорида;
• узоқ муддатли узлуксиз иш стажи учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари учун белгиланган миқдорларда”.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 1 июль куни “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонунни имзолаганди.
Мазкур ҳужжат Ҳисоб палатасининг фаолиятини тартибга солади. Қонунга кўра, Ҳисоб палатаси давлат ташқи аудити ва олий молиявий назорат органи ҳисобланади.
LiveБарчаси