Ҳиндистонликнинг Twitter’га қўйган сурати барчани қўрқитиб юборди (фото)
Бу қизиқ
−
21 Июнь 2020
24046Ҳиндистон ўрмон хизмати ходими Сюзанта Нанда кимнингдир “оёғи”га ўхшаш ғалати фотосуратни твитлаш орқали фойдаланувчиларни қўрқитиб юборди. Бу ҳақда “India Today” нашри хабар бермоқда.
"Бу қандай ҳайвон эканлигини тасаввур қила оласизми?", деб ёзди сўради Нанда.
Фойдаланувчилар турли хил вариантларни ўртага ташлашди: горилла ёки айиқ панжаси. Баъзилар суратни “Тахтлар ўйини” сериялидаги ғайриинсоний ирқ вакиллари – “оқ пиёдалар”нинг оёқларига ўхшатди.
Ушбу сурат эълон қилинганидан бир мунча вақт ўтгач, ўрмончи фотосуратда аслида нима тасвирланганини айтиб берди. Маълум бўлишича, бу объект умуман оёқ эмас, балки "ўлик одамнинг бармоқлари" деб номланган Xylaria polymorpha қўзиқоринидир. Одатда улар чириган пона ва дарахтларда ўсади.
LiveБарчаси