Ўзбекистонликларни ҳақорат қилган ҳиндистонлик жавобгарликка тортилди

Жамият

image

Ҳиндистонда туғилган шахс Ўзбекистон қонунчилиги бўйича жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази маълум қилди.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятида жойлашган "Индорама агро" МЧЖ вилоят ИИБга мурожаат қилиб, Telegram мессенжиридаги гуруҳда “Раҳул” исмли фойдаланувчи инглиз тилида ишчи ходимларини ҳақорат қилганини билдирган. МЧЖ раҳбарияти ҳиндистонлик шахснинг ушбу ҳаракати бир қанча ишчиларнинг эътирозларга сабаб бўлганини айтиб, уни аниқлашни ҳамда унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Telegram мессенжерида хақоратли сўзларни ишлатган шахс Хиндистон давлатида туғилган ҳозирда “Индорама агро" МЧЖда ишловчи ходими К.Р. эканлиги аниқланган.

Ҳозирда  К.Р. га нисбатан Жиноят Кодексининг 140-модда 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1420

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг