Ҳиндистондан келган эркак Андижонда ўзини ёқиб юборди

3-саҳифа

image

Ҳиндистондан келган фуқаро Андижон вилоятида Андижон давлат тиббиёт институтида ўқиётган Ҳиндистонда туғилган талаба қизнинг қўлини сўраб, рад жавобини олгач, ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда Андижон вилояти прокуратураси хабар берди.

Аниқланишича, шу йилнинг 9 май куни Ҳиндистондан Ўзбекистонга келган фуқаро 1986 йилда туғилган эркак Андижон давлат тиббиёт институти яқинидаги меҳмонхонада яшаётган бўлган. 

У институтда таҳсил олаётган 2002 йилда Ҳиндистонда туғилган талаба қизнинг олдига келиб, унга турмуш қуриш истагида келганини билдирган. Қиздан рад жавобини олганидан сўнг, унинг руҳиятида ўзгариш бўлиб, ҳиндистонлик бошқа талабаларга энди ҳаётнинг қизиғи йўқлиги, ўз жонига қасд қилиши ҳақида айтган. У “Захриддин Муҳаммад Бобур” номидаги истироҳат боғи ҳудудига кирувчи адирликда номаълум суюқлиқ ёрдамида ўзини ёқиб, воқеа жойида вафот этган.

Судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотларига кўра, марҳумнинг танаси ва ички аъзоларида бирор бир кўринишдаги тан жароҳатлари аниқланмаган.   

Ҳозирда суд-тиббий, суд-кимёвий ва суд-биологик экспертизалари тайинланган. 

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон тиббиёт институти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг