Ҳиндистондаги кучли ёмғир оқибатида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Олам

image

Ҳиндистон шимолида содир бўлган кучли ёмғир оқибатида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда “The Times of India” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 9-10 август кунлари Ҳиндистоннинг тўртта шимолий штатларида - Ражастан, Ҳимачал-Прадеш, Уттар-Прадеш ва Панжобда кучли ёғингарчилик кузатилган.

Кучли ёғингарчилик 31 кишининг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган. Хусусан, Панжоб штатида 12 кишидан иборат оила аъзолари машинада тўйга кетаётганда дарёга ғарқ бўлган. Тўққиз йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Бундан ташқари, Бҳаратпурда Банганга дарёси яқинида суратга тушган етти нафар йигит сувга тушиб, остидаги ер қулаганидан кейин ҳалок бўлган. Яна уч киши ёмғир ҳовузида чўкиб кетган. Караули ҳудудида бир киши ва унинг 10 ёшли ўғлининг устига қўшни бинонинг бир қисми қулаб тушганда вафот этган. Ражастан, Ҳимачал-Прадеш, Уттар-Прадеш ва Панжоб штатларида саккиз киши бедарак йўқолган.

Нашрга кўра, сўнгги ҳафталардаги кучли ёмғир Ҳиндистоннинг турли минтақаларидаги бинолар, йўллар ва кўприкларнинг вайрон бўлиши, шунингдек, катта сув тошқини, кўчкилар ва вайрон бўлишига олиб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made