Ҳиндистонда жазирама иссиқ туфайли 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Олам
−
03 Июнь
3846Ҳиндистонда сўнгги уч ой ичида жазирама тўлқинлар туфайли камида 56 киши ҳалок бўлди, энг кўп ўлим – 46 киши май ойида содир бўлди. Бу ҳақда “The Hindustan Times” хабар берди.
Қурбонларнинг энг кўпи – 14 нафари Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги Мадхя-Прадеш штатида қайд этилган бўлса, Ҳиндистон ғарбидаги Махараштра штатида 11 киши ҳалок бўлган. Андхра-Прадеш ва Ражастанда ҳам ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли ўлим ҳолатлари қайд этилган.
Май ойида 19,2 минг киши, 1 мартдан буён 24,8 минг киши иссиқлик уриши белгилари билан шифохоналарга ётқизилган.
Ҳиндистон метеорологлари сўнгги уч ой давомида юқори намлик билан кечган учта иссиқлик тўлқинини қайд этдилар: Ҳиндистон шарқи ва жануби-шарқида 5-7 апрель, Ҳиндистон жанубида 15-30 апрель ва мамлакат шарқий қисмида 1-7 май.
Ўтган ҳафтада Ҳиндистон метеорология агентлиги мамлакат учун мутлақ ҳарорат рекордини қайд этди – Деҳлидаги термометр 52,9 даражага кўтарилди.
LiveБарчаси