Ҳиндистонда ўзбекистонлик аёл калтакланиб, зўрланди
Олам
−
13 Август 2019
15488Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл уч эркак томонидан калтакланиб, зўрланди. Воқеа жорий йилнинг 10 август куни Деҳлининг жануби-ғарбидаги Васант Кунж туманида юз берган.
Ҳиндистонга икки ой аввал келган ва дўстлари билан Мадагирида яшаган аёл ўз шикоятида айбланувчилардан бири унинг таниши экани, улар етти ой аввал танишгани ва у Гургаонда яшашини айтган.
“Унинг дўсти аёлни шанба куни Васант Кунждаги савдо марказида учрашишга чақирган. У аёлни Васант Кунждан олиб, дўстлари ҳам бўлган машинасида Гургаонга олиб борган. Аёл унга ташлана бошлаганини айтди ва у қаршилик кўрсатганда навбати билан уни зўрлашган”, деди полиция ходими.
Аёлни унинг квартираси олдида ташлаб кетишган. Аёл бошидан кечганларини дўстларига сўзлаб бергач, улар уни AIIMS` га олиб борган. Кейин шифохона ходимлари полицияга хабар берган.
Унинг шикоятига асосан полиция жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари бошланганини маълум қилган. Аёл тиббий текширувдан ўтказилган.
LiveБарчаси