Ҳиндистонда тошқин: 1,3 минг қишлоқни сув босди, ўнлаб қурбонлар бор (фото)
Олам
−
22 Ноябрь 2021
5106Ҳиндистон жануби-шарқида кучли ёғингарчилик оқибатида камида 41 киши вафот этди, 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолди. Бу ҳақда The Times of India хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 ноябрь куни кечқурун бошланган кучли ёмғир оқибатида 1316 та қишлоқни сув босган. Сув тошқинлари туфайли Тирупати шаҳри ташқи дунёдан узилиб қолган.
Хабарга кўра, расмийлар жабрланган ҳудудларда қутқарув ишларини олиб бормоқда. Андхра-Прадеш штати ҳукумати ҳалок бўлганларнинг оилаларига 500 минг рупий (тахминан 6,7 минг доллар) тўлашини маълум қилган.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 1 октябрдан ҳозирги кунгача штатда 518 мм дан ортиқ ёғингарчилик тушган, бу ушбу даврдаги ўртача кўрсаткичдан 68 фоизга кўпдир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь