Ҳиндистонда томошабинлар ўтирган трибуна қулади. 100 дан ортиқ одам жабрланди (видео)
Олам
−
23 Март 2021
7105Кеча, 22 март куни Ҳиндистоннинг Сурьяпет шаҳридаги стадионда томошабинлар ўтирган трибунанинг қулаши натижасида 100 дан ортиқ одам жароҳат олди. Бу ҳақда "India Today" маҳаллий ҳокимиятга асосланиб хабар берган.
Ёшлар чемпионатининг очилиш маросимида трибунада камида минг киши бўлган.
Сурьяпетда спорт ўйинлари учун учта трибуна қурилган, уларнинг ҳар бири беш мингга яқин одамга мўлжалланган.
Полицияга кўра, трибунанинг қулаши унинг ёғоч ва бошқа материаллардан ишончсиз ясалгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Қайд этилишича, ҳодисанинг аниқ сабаби тергов тугагандан сўнг маълум бўлади.
Маълумотларга кўра, жабрланганларнинг барчаси маҳаллий шифохоналарга етказилган. Икки оғир касал Ҳайдаробод шаҳридаги шифохонага кўчирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь