Ҳиндистонда поезд филлар галасини босиб кетди (видео)
Бу қизиқ
−
20 Декабрь 7061 1 дақиқа
Бугун, 20 декабрь куни Ҳиндистоннинг шимоли-шарқида Деҳлига йўл олган поезд филлар галаси билан тўқнашуви оқибатида еттита фил ҳалок бўлди ва биттаси жароҳатланди. Бу ҳақда “The Katmandu Post” хабар берди.
Нашрга кўра, ҳодиса Ассам штатининг Хожаи туманидаги филлар учун мўлжалланган йўлак бўлмаган жойда содир бўлган. Поезд бошқарувчиси подани кўриши биланоқ фавқулодда тормозни босган, аммо филлар поезд томон югурган.
Бу тўқнашув поезднинг бешта вагонининг рельсдан чиқиб кетишига сабаб бўлган, жабрланганлар бўлмаган. Бироқ еттита фил ҳалок бўлган ва бир нечта фил жиддий жароҳат олган.
“Ҳозирда темирйўлнинг ушбу қисмидан ўтиши режалаштирилган поездлар бошқа йўналиш орқали ҳаракатланмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда ҳайвон ўргатувчиси йўлбарс ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.