Ҳиндистонда “Док-1 Макс” ишлаб чиқарувчисининг барча заводлари ёпилди
Олам
−
30 Декабрь 2022
13737Ҳиндистонда “Док-1 Макс” дорисини ишлаб чиқарган завод устидан олиб борилган текширувнинг дастлабки натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.
Ҳиндистонда Дори воситалари стандартларини назорат қилиш марказий ташкилоти ходимлари, шунингдек, Уттар-Прадеш дори воситалари айланмасини назорат қилувчи бошқарма мутахассислари Ноида шаҳрида жойлашган “Marion Biotech” заводини текширишни якунлади.
Телеканалга кўра, текширув 30 декабрга ўтар кечаси ниҳоясига етган. Унинг натижасида расмийлар фармацевтика компанияси заводида дори воситалари ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатишни талаб қилган.
Завод маҳсулотнинг сифат стандартларига мувофиқ узлуксиз ишлаб чиқарилиши ва назорат қилинишини таъминлаш нуқтаи назаридан ишлаб чиқариш амалиёти талабларидан четга чиққани қайд этилган.
Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазири Мансух Мандавиа текширув якунланганини тасдиқлади.
“Док 1 Макс” сиропининг таркиби бузилгани ҳақидаги хабарлар туфайли ўтказилган инспекторлар текшируви якунланди ва “Marion Biotech” компаниясининг Ноида шаҳридаги барча ишлаб чиқариш фаолияти кеча тунда тўхтатилди. Тергов давом этмоқда”, дейди у.
LiveБарчаси