Ҳиндистонда келин-куёв тўйнинг эртасига ўлик ҳолда топилди
Олам
−
05 Июнь 2023 17943 1 дақиқа
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида ёш жуфтлик тўйдан кейинги биринчи кечада юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда “India Today” газетаси хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, штат шимолидаги қишлоқлардан бирида 22 ёшли йигит 20 ёшли қизга уйланган. Тўй маросимидан сўнг ёшлар ёлғиз қолган ва эртаси куни эрталаб улар ўлик ҳолда топилган.
Жасадларни ёриб кўриш натижасида ўлимга юрак хуружи сабаб бўлгани аниқланган. Маълумотни полиция ҳам тасдиқлаган. Бироқ юрак хуружига нима сабаб бўлгани очиқланмаган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь