Ҳиндистонда қайиқ ағдарилиши оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Олам
−
08 Май 2023 5516 1 дақиқа
Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида икки қаватли сайёҳлик қайиғи ағдарилиб кетиши оқибатида камида 21 киши чўкиб кетди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.
Полиция вакилининг журналистларга айтишича, бортда 40 га яқин одам бўлган. Қайиқнинг ағдарилишига ҳаддан ташқари юкларнинг ортилиши сабаб бўлган.
Омон қолганларнинг маҳаллий нашрларга билдиришича, йўловчиларнинг кўпчилиги қутқарув жилетларини киймаган.
Маълумотларга кўра, қурбонларнинг аксарияти болалардир, чунки ҳозирда мамлакатдаги мактаб ўқувчилари таътилга чиққан.
Таъкидланишича, қайиқ ағдарилиб, лойга ботиб қолгани сабабли ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкин.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь