Ҳиндистонда аёл ногирон эрини елкасида кўтариб 150 км юрди (видео)

Бу қизиқ

image

Ҳиндистонда Аша исмли аёл икки ёш боласи ҳамроҳлигида эри Сачинни елкасида кўтариб, Ҳаридвар шаҳридан Модинагаргача бўлган йўлни пиёда босиб ўтди. Бу ҳақда “Times Now” хабар берди.

Мамлакатда давом этаётган Канвар Ятра Шива диндорларининг йиллик зиёрати доирасида у муқаддас Ганга дарёси сувини олиб келиш учун турмуш ўртоғини елкасида кўтарганча ҳаракатланди. Эри Сачин ўтган йили орқа мия операциясидан сўнг белигача фалаж бўлгани учун юра олмайди. У бу диний байрамда 13 йил давомида ўзи қатнашиб келган. Аммо фалажлик ортидан жорий йилда аёлининг ёрдами билан иштирок эта оладиган бўлди.

Аша бу ишини фақат ва фақат эрининг оёққа туриши ва тўлиқ тузалиши учун қилаётганини айтган. Аёл ушбу ҳаракати ортидан интернетда жуда катта машҳурликка эришди. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари унинг бу ишини ғайриоддий севги ва садоқат рамзи сифатида баҳоламоқда.

Маълумот учун, Канвар Ятра 1980 йилларнинг охиригача бир неча авлиёлар ва кекса диндорлар томонидан олиб борилган кичик иш бўлган, кейинчалик у машҳурликка эриша бошлаган. Бугунги кунда у Ҳиндистоннинг энг йирик йиллик диний тадбирига айланди. 2023 ва 2024 йиллардаги тадбирларда 30 миллионга яқин диндорлар қатнашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Ганга Аша Канвар Ятра Сачин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг