Ҳиндистонда аттракцион қулаб тушиши ортидан ўзбекистонликлар огоҳлантирилди (видео)

Олам

image

Ҳиндистоннинг Фаридобод шаҳридаги кўнгилочар аттракцион қулаб тушди. Бу ҳақда “The Hindu” хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса 7 февраль куни соат тахминан 18:00 ларда рўй берган. 26 нафар одам билан айланаётган “Top Spin” аттракциони бир учи ўқи атрофида айланиб бўлганидан кейин тўсатдан ажралиб кетиб, қаттиқ зарб билан ерга қулаган. Оқибатда 13 киши жароҳат олиб, полиция инспектори ҳалок бўлган.

Ҳодиса жойига ташриф буюрган Ҳаряна туризм вазири Арвинд Шарма воқеани тўлиқ текшириш бўйича кўрсатмалар берилганини ва айбдорларга қарши қатъий чоралар кўрилишини айтган.

Воқеадан сўнг Ўзбекистоннинг Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси бу каби нохуш ҳолатлар содир бўлишини олдини олиш мақсадида огоҳлантириш билан чиқди.

“Мамлакатимиз ҳудудидаги маданият ва истироҳат боғлари ҳамда кўнгилочар масканларда ўрнатилган ва фойдаланилаётган техник носоз ва шубҳали бўлган аттракционларга дуч келсангиз, “Attraksion_nazorati” мобил платформаси ёки қуйидаги +998 71 203-02-39 ишонч телефони орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
 

Жавоҳир Алиқулов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ҳиндистон аттракцион ўзбекистонликлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг