Ҳиндистонда 30 нафар йўловчиси бўлган автобус дарёга қулади (видео)
Олам
−
18 Июль 2022
9681Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штати Дхар туманида ичида 30 дан ортиқ йўловчи бўлган автобус кўприкдан чиқиб, дарёга қулаб тушди. Бу ҳақда бугун, 18 июль куни “Indian Express” газетаси хабар берди.
Қайд этилишича, 30 нафар йўловчиси бўлган транспорт Индар шаҳридан чиқиб, Амалнер шаҳрига йўл олган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи йўлнинг қийин қисмида бошқарувни йўқотган бўлиши мумкин.
Ҳодиса оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, улардан тўрт нафари аёл. Бундан ташқари, камида 15 нафар йўловчи қутқариб қолинган.
Бироқ қидирув-қутқарув амалиёти ҳали якунига етмаган. Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда. Газетанинг ёзишича, қурбонларнинг яқинларига 1,2 миллион ҳинд руписи (15 минг доллар) миқдорида ёрдам пули тўланади.
LiveБарчаси