Ҳиндистон Ўзбекистонга коронавирусга қарши дориларни етказиб берди
Жамият
−
23 Июль 2020
16012Ҳиндистондан Тошкентга "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясининг самолёти билан инсонпарварлик юки етказиб берилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси маълум қилди.
Инсонпарварлик ёрдами тиббий воситаларни, жумладан COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда самарали ҳисобланган 7 миллионга яқин таблеткаларни ўз ичига олди.
Ўзбекистонга дори-дармонларнинг бепул тақдим этилиши Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси томонидан ушбу мамлакатнинг Кимёвий маҳсулотлар ва ўғитлар вазирлиги қошидаги Фармацевтика саноати департаменти билан биргаликда ишлаб чиқилди.
Умумий оғирлиги 5 тоннадан ортиқ юк Ўзбекистоннинг тегишли идораларига топширилди.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Ҳиндистон дунёда фармацевтика соҳаси энг ривожланган давлатлардан ҳисобланади. Кўплаб дорилар ва уларнинг хомашёлари айнан Ҳиндистонда тайёрланади.
LiveБарчаси