Ҳиндистон тарихдаги энг катта аҳолини рўйхатга олиш жараёнини бошлади

Олам

image

Бугун, 1 апрелдан Ҳиндистонда тарихдаги энг катта аҳолини рўйхатга олиш жараёни бошланди. Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда қарийб 1,5 миллиард аҳоли истиқомат қилади. Бу ҳақда “Asia News” хабар берди.

Қайд этилишича, жараёнга 3 миллиондан ортиқ амалдорларнинг жалб этилиши режалаштирилган. Рўйхатга олиш бир неча мураккаб босқични ўз ичига олиб, тўлиқ 1 йил – 2026 йилнинг 1 апрелидан 2027 йилнинг 31 март санасигача давом этади.

Рўйхатга олиш ҳақида сўнгги маротаба 2020 йилда эълон қилинган. Аммо жараён COVID–19 пандемияси туфайли амалга ошмай қолиб кетган. Маъсуллар дастлаб бир ой давомида уйма-уй маълумот йиғиб, фуқароларнинг мол-мулки ва яшаш шароитларини ҳужжатлаштиради. Кейин эса маълумотлар бевосита сўровлар ва онлайн шаклда тўпланади, бу эса аҳолига смартфонлар фойдаланиш заруратини туғдиради.

Сўнгги босқич индивидуал маълумотларни йиғиш ҳисобланиб, сентябрь ойидан бошланади, унда одамларнинг ижтимоий ва индивидуал хусусиятлари, жумладан, дини, кастаси, ҳамда шахсий имкониятлари каби маълумотлар батафсил ўрганилади.

Амалиётнинг бошқа давлатлардан асосий фарқи шундаки, аҳолини каста тизими бўйича тақсимлаш фақат Ҳиндистонда мавжуд бўлган ягона жараён ҳисобланади. Ҳиндистон бўйлаб, хусусан, ҳиндлар орасида касби ва иқтисодий мавқеига кўра юзлаб каста гуруҳлари мавжуд, аммо мамлакатда уларга қанча одам тегишли эканлиги ҳақидаги маълумотлар чекланган ёки умуман мавжуд эмас.

Аҳолини рўйхатга олиш орқали тўпланган маълумотлар давлат фаровонлик дастурлари ва Ҳиндистоннинг сиёсий харитасини қайта чизишга туртки бўлиши мумкин, чунки аҳоли ўсишини акс эттириш орқали Ҳиндистон парламентнинг қуйи палатаси ва штат қонун чиқарувчи органларидаги ўринлар кўпайтирилиши мумкин.

Ҳиндистонда ўтказилган сўнгги аҳолини рўйхатга олиш жараёни 2011 йилда бўлиб ўтган ва унда 1,21 миллиард аҳоли қайд этилган. Ҳозирда аҳолининг сони 1,4 миллиарддан ортиқ деб баҳоланмоқда, бу эса Ҳиндистонни дунёдаги энг кўп аҳолига эга давлатга айлантиради.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра, Ҳиндистон 2023 йилнинг октябрида Хитой аҳолисини ортда қолдирди. Бугунги кунда Ҳиндистонда бутун дунё аҳолисининг 19 фоизи истиқомат қилади.

Ҳожиакбар Муҳаммаджонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг