Ҳиндистон пойтахтида кучли портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Бугун, 10 ноябрь куни Ҳиндистон пойтахти Деҳлида жойлашган Red Fort метроси яқинида автомобиль портлаши оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди, яна 24 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Times of India” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси шифохонага етказилгач ҳаётдан кўз юмган. ANI хабарига кўра, шифохонага олиб борилганлар орасида уч киши оғир аҳволда. Портлаш ортидан ёнғин ҳам юзага келган, оқибатда яқин атрофда турган бир нечта машиналар ҳам зарарланган.

Портлашдан сўнг Деҳлида фавқулодда тайёргарлик режими эълон қилинган. Ҳодисанинг сабаби ҳозирча номаълум. Маълумотларга кўра, портлаш метронинг 1-сонли кириш қисми яқинида содир бўлган.

“Бизга Chandni Chowk метроси яқинида автомобиль портлагани ҳақида хабар келди. Биз дарҳол жавоб чораларини кўрдик ва ҳодиса жойига еттита техника юборилди. Соат 19:29 да ёнғин назорат остига олинди”, дейди ёнғин хавфсизлиги хизматининг ўринбосари ANI’га берган изоҳида.

Полиция ҳозирча ҳодиса тафсилотларини ошкор қилмаган. Суриштирув давом этмоқда.

Портлашдан сўнг пойтахтга туташ Уттар-Прадеш штатида ҳам қизил даражадаги хавф режими эълон қилинган. Генерал-губернатор Амитабҳ Яшнинг маълум қилишича, Бош прокуратура барча юқори лавозимли мансабдорларга муҳим диний объектлар, нотинч ҳудудлар ва чегара туманларида хавфсизлик чораларини кучайтиришни буюрган. Полиция штатнинг барча туманларида юқори шай ҳолатга келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Кожаэли вилояти шимоли-ғарбида атир ишлаб чиқарувчи фабрикада кучли портлаш содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган.  


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон портлаш Деҳли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг