Ҳиндистон Ортиқхўжаев раҳбар бўлган йога федерациясини қўллаб-қувватлайди

Жамият

image

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 11 декабрь куни Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан видеоанжуман шаклида музокара ўтказди.

Онлайн-мулоқотда Ҳиндистон томони Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев раҳбарлик қилаётган Ўзбекистон йога федерациясини қўллаб-қувватлаши таъкидланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда “Аюрведа” ҳинд табобати анъанавий тизими ва телемедицинани жорий этган ҳолда замонавий тиббиёт марказларини ташкил этиш таклиф этилди. Таъкидланганидек, Ҳиндистон томони Ўзбекистон йога федерацияси фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган бўлди.

Шунингдек, ўзаро савдонинг ортиши учун қулай шароитлар яратиш, бу йўлдаги техник тўсиқлар ва чекловларни бартараф этиш борасида биргаликда ишлашга келишиб олинди.

Самарали транспорт йўлаклари ва логистика инфратузилмасини шакллантириш, авиақатновларни тиклаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон йога федерацияси раиси лавозимига ҳам тайинланган. 9 декабрь куни ошкентда Ўзбекистон йога федерацияси бош офиси очилди


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг