Ҳиндистон буғдой экспорт қилишда Россия ва Украинанинг ўрнини эгалламоқчи 

Олам

image

Россиянинг Украинага ҳужуми фонида Ҳиндистон яқин келажакда буғдой экспорти бўйича дунёда етакчи бўлиш учун бир қатор қадамлар қўймоқчи. Бу ҳақда Ҳиндистон ҳукуматидаги манбаларга таяниб, “Mint” газетаси хабар берган.  

Нашрнинг ёзишича, Ҳиндистон буғдой импортчилари етказиб бериш учун курашаётган вазиятдан фойдаланмоқчи, айни пайтда энг йирик буғдой экспортчиси Россия ва яна бир етакчи етказиб берувчи Украина зиддиятли ҳолатда. 

Нью-Деҳли тахминан икки ҳафта ичида кўрмоқчи бўлган чора-тадбирлар ҳукумат томонидан сертификатланган лабораториялар экспорт учун буғдой сифатини зудлик билан синаб кўришини таъминлаш, порт маъмурияти буғдой экспортига устувор аҳамият бериш ва донни ташиш учун қўшимча темир йўл вагонларини тақдим этишни ўз ичига олади. 

Ҳукумат экспорт қилинадиган буғдой сифатини текшириш учун 213 та лаборатория танлаб олган, шунингдек, давлат стандартлари бюросидан сифатни назорат қилишни сўраган. 

Истеъмолчи ишлари, озиқ-овқат ва жамоат тақсимоти вазирлиги департаменти бошлиғи Судханшу Пандеи Ҳиндистон жорий молиявий йилда (31 мартда тугайди) 7 миллион тонна буғдой экспорт қилиши тахмин қилинаётганини айтган, бу рекорд кўрсаткич. 

Аввалги рекорд 2012-2013 молия йилида қайд этилган бўлиб, Ҳиндистон экспорт учун 6,5 миллион тонна буғдой жўнатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон буғдой

Баҳолаганлар

353

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг