Ҳиндистон биринчи чипини ишлаб чиқармоқда
World
−
19 July 2025 8236 1 minute
Ҳиндистон ўзининг биринчи чипини 2025-йилда ишлаб чиқаради. Бу ҳақда мамлакат жанубидаги Ҳайдаробод шаҳрида бўлиб ўтган анжуманда сўзлаган мамлакат Ахборот технологиялари вазири Ашвини Ваишнав маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистон жаҳон яримўтказгич бозорида муҳим ўйинчи бўлишга тайёр.
“Ҳозир биз яримўтказгичли чиплар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқдамиз. Биз аллақачон олтита ярим ўтказгич заводи қурилишини тасдиқладик. Уларнинг қурилиши давом этмоқда. Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган биринчи чип 2025 йилда чиқарилади”, деди у.
Ҳиндистон ҳукумати аввалроқ мамлакатда яримўтказгичлар ишлаб чиқариш саноатини яратиш нияти борлигини маълум қилган эди. Шу мақсадда расмийлар хорижий компанияларни фаол жалб қилмоқда.
Ҳиндистон электроника ва яримўтказгичлар ассоциацияси маълумотларига кўра, Ҳиндистон яримўтказгич бозорининг ҳажми 2030 йилга келиб 100 миллиард доллардан ошади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August