Ҳиндистон 7 йил ичида илк бор Эрон нефтини сотиб олди
Олам
−
04 Апрель 2902 2 дақиқа
Ҳиндистон Яқин Шарқдаги инқироз фонида Эрон нефтини сотиб олишни қайта тиклади. Бу ҳақда бугун, 4 апрель куни Ҳиндистон Нефть ва табиий газ вазирлиги ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
Теҳрондан Ҳиндистонга етказиб бериш АҚШ санкциялари туфайли 2019 йилда тўхтатилган эди. “Reuters”нинг ёзишича, ўшандан бери Ҳиндистон Эрон нефтини импорт қилмаган. Вазирлик келишувни тўлов билан боғлиқ муаммоларсиз амалга оширишга муваффақ бўлинганини қайд этган.
“Яқин Шарқда етказиб беришдаги узилишлар шароитида Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводлари ўзларини зарур миқдордаги хом нефт билан таъминладилар, жумладан Эрондан ҳам. Тарқатилаётган миш-мишлардан фарқли ўлароқ, Эрон нефти импорти учун тўловларни амалга оширишда ҳеч қандай тўсиқлар юзага келмади”, дейилади хабарда.
Бунгача “Bloomberg” Kpler таҳлилий фирмаси маълумотларига таяниб, бугун, 4 апрель куни Ҳиндистоннинг Вадинар портига етиб бориши керак бўлган Эрон нефти ортилган Ping Shun танкери тўловдаги муаммолар туфайли йўналишини Хитойга ўзгартиргани ҳақида ёзган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 март куни АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти денгизда бўлган Эрон нефтини сотиб олиш бўйича санкцияларни 30 кунга бекор қилганди. АҚШ бундай қарорни Эрон билан уруш оқибатида юзага келган энергетика инқирози оқибатларини юмшатиш учун асосий сиёсий ричаглари қолмагани сабабли қабул қилган.
Live
БарчасиИсроил Байрутга зарба бермоқда
05 Апрель