Ҳеч қандай баҳона йўқ, кучлироқ бўлиб қайтамиз – Маҳмуд Муродов

Спорт

image

Бугун, 29 август куни Маҳмуд Муродов UFC’даги илк мағлубиятидан сўнг, Instagram саҳифасида изоҳ қолдирди.

“Ғалаба ва мағлубият Яратгандан. Хеч қандай баҳона йўқ, рақиб бугун яхшироқ ҳаракат қилди ва ғалаба қозонди. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. Кучлироқ бўлиб қайтамиз”, дея ёзган Маҳмуд Муродов.

Эслатиб ўтамиз, ўрта вазн тоифаси рейтинги учун ўтказилган жангнинг иккинчи раунд иккинчи дақиқаси ўтиб бораётганда Муродов бўғиш услубига тушиб қолди ва баҳсни давом эттира олмади. Ушбу вазиятга қадар ўзбекистонлик спортчи очколар ҳисобига кўра олдинда бораётган эди.

Маълумот учун, Маҳмуд Муродов сўнгги бор 2016 йилнинг 12 декабрь куни Давид Рамиресга мағлуб бўлган ва шу кунгача 17 та жангдан иборат ғалабали серия қайд этаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Маҳмуд Муродов Жеральд Мёршарт

Баҳолаганлар

628

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг