Ҳазораспга янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
22 Май 2794 1 дақиқа
Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманига Руслан Жуманиязов Рустамович ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Руслан Жуманиязов халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган.
Бунга қадар у Янгибозор тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ойбек Қурбонович Ашуров Сурхондарё вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Live
Барчаси